Линклар

logo-print

Туркман раҳбари Москвага сафар қилмоқда


Сешанба куни расмий сафар билан Москвага келган Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов бугун Россия президенти Дмитрий Медведев билан музокаралар ўтказади.

Кремл расмийларининг билдиришича, президентлар учрашувида сиёсий-иқтисодий алоқалар ривожи ва икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ муносабатлари муҳокама қилинади.

Музокараларда шунингдек, туркман газини Каспий денгизи бўйлаб Россияга элтувчи янги газ қувури ётқизиш лойиҳасининг ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.

24 март куни “Инсон ҳуқуқлари учун” ҳаракати Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг Россия пойтахтига ташрифи муносабати билан Туркманистонда истиқомат қилувчи этник руслар ҳимоясига бағишлаб Москвада пикет ўтказди.
XS
SM
MD
LG