Линклар

logo-print

Турк президенти курд етакчиси билан учрашди


Туркия президенти Абдуллоҳ Гул Бағдодда Курдистон минтақаси бош вазири Нерширван Барзаний билан учрашди.

Учрашувда Туркия президенти Барзанийни Ироқ шимолидан туриб Туркияда ҳужумлар уюштираётган курд айирмачиларига нисбатан ўз муносабатини аниқлашга чақирди.

Барзаний ўз навбатида¸ Ироқ шимолидан туриб Туркияга ҳужум қилинмаслигига Абдуллоҳ Гулни ишонтиришга уринди.

Абдуллоҳ Гул сўнгги 33 йил ичида Ироққа сафар қилаётган биринчи турк президентидир.

Душанба куни Бағдодда Туркия президенти Абдуллоҳ Гул билан учрашган Ироқ президенти Жалол Талабоний Курдистон ишчилар партияси жангариларини қуролли курашдан воз кечишга чақирди.

Бироқ курд айирмачилари Жалол Талабоний чақириғини дарҳол рад этдилар.
XS
SM
MD
LG