Линклар

Сурия Ироқ билан яқинлашмоқчи


Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Муаллим ироқлик ҳамкасби Хушёр Зебарий билан учрашиш мақсадида Бағдодга борди.

Бағдодга келгач Сурия Ташқи ишлар вазири Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий билан учрашди.

АҚШ ва Ироқ Сурия ҳукуматини мамлакат ҳудудида бошпана топиб¸ Ироққа ҳужум уюштираётган жангариларга қарши етарлича чора-тадбирлар кўрмаётганликда айблаб келмоқда.

Бундан ташқари 1980 йилларда бўлиб ўтган Эрон-Ироқ уруши даврида Сурия Эрон тарафини олгандан сўнг расмий Бағдод Дамашқ билан дипломатик алоқаларни тўхтатиб қўйган эди.

Бироқ Саддам Ҳусайн ҳокимиятдан четлатилгандан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатлар илиқлаша бошлади.

Ўтган ой Ироқ 30 йиллик танаффусдан сўнг Дамашқда ўз элчихонасини очди.


XS
SM
MD
LG