Линклар

Чехия ҳукумати истеъфога кетади


24 март куни Чехия парламенти Бош вазир Мирек Тополанек бошлиқ ҳукуматга ишончсизлик билдирди.

200 ўринлик Чехия парламентида 101 депутат ҳукуматга қарши овоз берди.

Мухолифатдаги социал-демократлар ва коммунистлар билан бир қаторда аввал ҳукумат тарафида бўлган айрим депутатлар ҳам ҳукуматга ишончсизлик билдирди.

Эндиликда Европа Иттифоқига раислик қилаётган давлат ҳукумати истеъфо бериши керак бўлади. Бош вазир Мирек Тополанек эса янги ҳукумат тузилгунга қадар ўз вазифасини бажариб туради.

Мирек Тополанек Европа парламентида қилган чиқишида ўз ҳукуматининг истеъфога кетиши Чехиянинг Европа Иттифоқига раислик қилишига таъсир этмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG