Линклар

Обама бюджет лойиҳасини ҳимоя қилди


АҚШ президенти Барак Обама ўз маъмурияти барча соҳаларда иқтисодий бўҳронга дуч келаётгани ва ҳукумат сай-ҳаракатларининг ижобий ўзгаришларга элтаëтганини таъкидлади.

-Биз жойларда барча соҳадаги иқтисодий бўҳронни бартараф эта оладиган кенг кўламли стратегияни жорий этдик. Бу стратегия қўшимча иш жойларини яратиш, масъулиятли уй эгаларига ёрдам бериш, кредит берилишини қайта жонлантириш ва узоқ муддатли иқтисодий ўсишни таъминлашни назарда тутади ва биз дастлабки ижобий ўзгаришларни кўрмоқдамиз, деди сешанба кунги матбуот анжуманида АҚШ президенти.

Шунингдек Барак Обама 2009-2010 йилга мўлжалланган 3 триллион 600 миллиард долларлик бюджет лойиҳасини ҳимоя қилди. Айни пайтда республикачилар ва айрим демократлар ушбу бюджет лойиҳаси АҚШга қимматга тушишини таъкидлаб, уни кескин танқид қилмоқдалар.

Барак Обаманинг мазкур баёнотидан бир оз аввал АҚШ Молия вазири Тимоти Гайтнер Конгрессдан мамлакат молия ва банк тизимини тартибга солиш борасида ўзига қўшимча ваколат берилишини сўради.

Сешанба куни Конгресс олдида ҳисоб берган Тимоти Гайтнер давлат касодга юз тутаётган йирик молия муассасалари устидан назорат ўрнатиш ҳуқуқига эга бўлиши кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG