Линклар

logo-print

Тополанек АҚШ қутқарув режасини танқид қилди


Чехия Бош вазири Мирек Тополанек Обама маъмуриятининг АҚШ иқтисодини қайта жонлантиришга оид қутқарув режасини кескин танқид қилди.

Европа парламентида чиқиш қилган Мирек Тополанек расмий Вашингтоннинг қутқарув режасини “жаҳаннамга элтувчи йўл” дея таърифлаб, унинг амалга оширилиши глобал молиявий бозор барқарорлигига салбий таъсир этиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

ЕИга аъзо айрим давлатлар етакчилари молия бозори фаолиятини тартибга солувчи қоидаларни кучайтириш тарафдори бўлса, расмий Вашингтон бу чора-тадбирлар етарлича эмаслигини таъкидлаб, ҳукуматлар иқтисодни жонлантириш учун кўпроқ маблағ сарфлаши лозимлигини билдирмоқда.

АҚШ ҳукумати мамалакат иқтисодини бўҳрондан қутқариш учун қарийиб 787 миллиард доллар сарфлашни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG