Линклар

НАТО: Афғонистондаги вазият ҳамон мавҳум


Юқори даражали НАТО қўмондонларидан бири Афғонистонда амалга оширилаётган ҳарбий амалиётларнинг қанчалик муваффақиятли эканини кўрсатувчи ишончли мезон йўқлигини айтди.

АҚШ Сенатидаги эшитувларда гапирган АҚШ генерали Жон Краддок НАТОга аъзо айрим давлатлар Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юбориш салоҳиятига эга экани, бироқ сиёсий сабаблар боис уларнинг бундай қарор қабул қилишдан бош тортаётганликларини таъкидлади.

Айни пайтда¸ АҚШ президенти Барак Обаманинг Афғонистонга оид янги стратегияни эълон қилиши кутилмоқда.

Обама яқинда қилган чиқишларидан бирида “АҚШ қўшинлари Афғонистонда ғалаба қозонмоқда” дейишга ҳали эрта эканини таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG