Линклар

logo-print

Покистонда жангарилар нишонга олинди


Покистон расмийларига кўра, Жанубий Вазиристонда учувчисиз бошқариладиган АҚШ самолётлари ёрдамида амалга оширилган ҳаво зарбаларида тўрт киши нобуд бўлган.

Расмийларнинг таъкидича, ушбу зарбаларда жангарилар истеҳкомлари нишонга олинган, бироқ маҳаллий фуқаролар ракеталар иккита машинага бориб текканини билдирмоқдалар.

Айни пайтда¸ АҚШ расмийларига кўра, сўнгги ой давомида Покистон ҳудудига берилган зарбаларда ўнлаб жангари нобуд бўлган.

Покистон томони эса зарбаларда тинч аҳоли вакиллари ҳам нобуд бўлаётганини билдириб, бу каби хуружлар мамлакат суверенитетига таҳдид қилаётгани ҳамда терроризмга қарши кураш уринишларига путур етказаётганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG