Линклар

logo-print

Россия-Туркманистон музокаралари ниҳоясига етди


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов Москвада Россия президенти Дмитрий Медведев билан музокаралар ўтказди.

Президентлар учрашувида сиёсий-иқтисодий алоқалар ривожи ва икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ муносабатлари ҳамда туркман газини Каспий денгизи бўйлаб Россияга элтувчи янги газ қувури ётқизиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида президентларнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорликка оид шартномани имзолаши кутилаётган эди, бироқ ушбу шартнома имзоланмади. Россия расмийлари мазкур шартноманинг яқин келажакда имзоланишига умид билдирдилар.

- Ўзаро алоқаларимиздаги анъанага мувофиқ биз энергетик соҳадаги ҳамкорлигимизга тўғаноқ бўлаётган масалаларни сичковлик билан ўрганиб чиқдик. Бундан ташқари биз ҳукуматлараро муҳим келишувлар, жумладан, Каспийбўйи газ қувури лойиҳасининг ижросини муҳокама қилдик, деди Дмитрий Медведев Москвадаги учрашув якунида.
XS
SM
MD
LG