Линклар

logo-print

Обама НАТОнинг кенгайиши тарафдори


АҚШ президенти Барак Обама НАТОни ушбу ҳарбий уюшмага қўшилишни истаётган Европанинг бошқа давлатлари ҳисобига кенгайтириш тарафдори эканини ва айни пайтда унинг маъмурияти Россия билан ҳам муносабатларни яхшилашга интилаётганини билдирди. Бу ҳақда Обама Вашингтонда НАТО бош котиби Яап де Хооп Схеффер билан музокаралар сўнгида таъкидлади.

Россия НАТОнинг шарққа қараб кенгайиши, жумладан, Украина ва Грузиянинг ушбу ташкилотга қўшилишига кескин қарши эканини билдириб келади.

Келаси ҳафта Обама Россия президенти Дмиртий Медведев билан Лондонда - иқтисоди ривожланган 20 давлат раҳбарларининг саммити доирасида илк бор учрашади.
XS
SM
MD
LG