Линклар

Пхеньян ракета учирмоқчи - қўшнилар хавотирда


Шимолий Корея ўзининг "Тэпходон-2" баллистик ракетасини учиришга ҳозирлик кўрмоқда.

Япониянинг "Киодо" ахборот агентлиги хабарига кўра, ракета аллақачон Шимолий Корея жанубидаги Мусуданри космодромига олиб келинган.

Аввалроқ Пхеньян расмийлари 4-8 апрел кунлари оралиғида Ернинг сунъий йўлдошини учиришга ҳозирлик кўрилаётгани ҳақда билдирган эдилар.

Шимолий Кореяга қўшни давлатлар Пхеньян БМТ санкцияларига зид тарзда баллистик ракетани синовдан ўтказишга шайланаётганидан хавотирда.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Шимолий Кореянинг баллистик ракетасини синовдан ўтказиш ниятини "провокацион амал", дея таърифлади.

Клинтонга кўра, агар Пхеньян бу ниятидан қайтмаса, АҚШ масалани БМТда кўтариши мумкин.
XS
SM
MD
LG