Линклар

ҲРВ: Исроил уруш қоидаларини бузди


Ҳамас қуролли гуруҳига қарши олиб борган ҳарбий амалиёт чоғида Исроил Ғазодаги аҳоли зич яшайдиган ҳудудларни фосфорли снарядлар билан ўққа тутиб, уруш қоидаларини бузган. Бу ҳақда Ҳюман Райтс Вотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти баён қилди.

Ташкилот чоршанба куни БМТни Ғазодаги қонунбузарликлар юзасидан тергов ўтказишга чақирди.

Исроил ҳарбийлари Ғазода фосфорли снарядларнинг қўлланилиши халқаро қонунчилик доирасида бўлганини билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG