Линклар

Ҳаага анжуманига эронликлар ҳам келади


Ҳолландия ташқи ишлар вазири Максим Ферхахен Эрон Афғонистон бўйича ўтказиладиган халқаро анжуманда қатнашишга розилик берганини билдирди.

Анжуман келаси ҳафта Ҳаага шаҳрида бўлади. Аммо, Ферхахенга кўра, Теҳрон ҳукумати кимни анжуманга юборажаги ҳақида ҳозирча билдирмаган.

БМТ бош котиби Бан Ки Мун иштирокида ўтадиган Ҳаагадаги анжуманда 80 дан ортиқ давлат вакиллари қатнашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG