Линклар

logo-print

Авиасозлик заводида Chevrolet йиғилади


“GM Uzbekistan” Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси бу йил Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш корхонаси базасида “Chevrolet Epica” ва “Chevrolet Captiva” автомобилларини йиғишни режалаштирмоқда, дея хабар қилади uzreport.com сайти.

Хабарларга кўра, авиазавод базасида “GM Uzbekistan” филиали ташкил этилиб, унинг йилига 15 минг автомобил ишлаб чиқаришини режаланган.

“GM Uzbekistan” раҳбарияти Асака заводидаги ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштириш мақсадида йирик блокли йиғиш ишларини Тошкентга кўчиришга қарор қилган. Бу эса авиазаводдаги йиғиш ишлари рентабеллигини ошириши керак, чунки айни дамда авиазавод ҳудудида фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари мавжуд.

“GM Uzbekistan” заводида “Captiva”, “Epica” ва “Tacuma” автомашиналарини йиғиш линияси 2007 йил октябрида ишга туширилган эди. “Chevrolet Tacuma” автомобилига ички бозорда талаб катта бўлмагани сабабли ўтган йили ишлаб чиқаришдан тўхтатилган.

2008 йилда автозаводда 888 дона “Tacuma”, 2486 дона “Epica” ва 1892 дона “Captiva” йиғилган бўлиб, улар асосан Ўзбекистон ички бозорида сотилган.
XS
SM
MD
LG