Линклар

Афғонистон: жангарилар яна ҳужум қилди


Афғонистон Ички ишлар вазирлиги мамлакат жанубида рўй берган тўқнашувларда полициянинг тўққиз ходими нобуд бўлганини маълум қилди.

Вазирлик баёнотида айтилишича, полиция ходимлари Ҳелманд вилоятининг Наҳри Сарраж туманида жангарилар пистирмасига дуч келган.

Сўнгги пайтда толибон жангариларининг айнан мамлакат жанубида анча фаоллашгани кузатилмоқда. Жорий йил якунига қадар мазкур минтақага америкалик қўшимча ҳарбийларнинг сафарбар этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG