Линклар

logo-print

Бағдодда яна портлаш содир этилди


Бағдод шимолидаги Шааб туманида машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида камида 14 киши нобуд бўлди, 30дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Полициянинг билдиришича, бугунги портлаш қурбонлари орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Чоршанба куни Ироқ ва АҚШ расмийлари Ироқ бўйлаб амалга оширилаётган зўравонликлар кўлами кескин камайганини олқишлаган эди. Бироқ жангарилар ҳануз ҳужум қила олиш қобилиятига эга эканини намойиш этмоқда.

Душанба куни Бағдод ғарбида содир этилган портлашда тўққиз киши нобуд бўлди, 23 киши тан жароҳати олди.
XS
SM
MD
LG