Линклар

Бангладешда мустақиллик куни нишонланмоқда


Бангладешда давлат мустақиллигининг 38 йиллиги нишонланмоқда.

Расмийлар исломий жангарилар ҳужум уюштириши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантиргандан сўнг, пойтахт Даккага қўшимча хавфсизлик кучлари сафарбар қилинди. Бундан ташқари мустақиллик кунига бағишлаб ҳар йили ўтказиладиган ҳарбий парад ҳам бекор қилинди.

Феврал ойида “Бангладеш мерганлари” деб атавлувчи бўлинма аскарлари маош оширилиши ва хизмат шароити яхшиланишини талаб қилиб, бўлинманинг пойтахт Даккадаги бош қароргоҳини босиб олган эди.

Исёнчилар ва ҳукумат кучлари ўртасида рўй берган отишмаларда 75 одам, жумладан, 50дан зиёд ҳарбий нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG