Линклар

Москвада Афғонистон бўйича анжуман бўлади


27 март куни Москвада Афғонистонда терроризмга ва ноқонуний наркотик моддаларига қарши кураш мавзуида халқаро анжуман иш бошлайди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти томонидан уюштирилаётган ушбу анжуманда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун, Россия, Хитой ҳамда Марказий Осиё давлатлари, жумдалан, Ўзбекистон расмийлари иштирок этадилар.

Мазкур анжуманда ЕИ ва НАТО юқори мартабали расмийларининг ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Айни пайтда АҚШ ҳукумати ҳам ўз дипломати Москва анжуманида қатнашишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG