Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:03

Рауф Парфисиз 4 йил ўтди


Туркистон¸ миллат ва ҳуррият орзусида яшаб ўтган буюк шоир Рауф Парфининг бу идеаллари унинг шеъриятида яшашда давом этмоқда.
Туркистон¸ миллат ва ҳуррият орзусида яшаб ўтган буюк шоир Рауф Парфининг бу идеаллари унинг шеъриятида яшашда давом этмоқда.

"Тўғри сўздан кўпаяди¸ тўлади эл¸ Шоирлари ëлғон айтса¸ ўлади эл". Ўзбекнинг қисматига тушган камëб ростгўй Шоир Рауф Парфи қазосидан бери элнинг турмуши озгандан озиб¸ тўзгандан тўзиб бораëтгандек...

Туркистон ўлкасининг буюк фарзанди, Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи вафот этганига тўрт йил бўлди. Тўрт йил бўлдики¸ ўзбек шеърияти Рауф Парфисиз яшамоқда. Адабиётшуносларнинг айтишларича, шоир жисман йўқ бўлган бўлса-да, лекин у руҳан шунчалик халққа яқинлашиб бормоқда.

Рауф Парфи ўз шеъриятида орзу қилган ўзбек халқининг озодлиги, эркинлиги ва фаровон яшаши бугун ҳам унинг ўлмас шеъриятининг армони бўлиб қолмоқда. Рауф Парфи туркий халқларнинг бир иттифоқда ва бир мамлакатда яшашини орзу қилган шоир эди.

Рауф Парфи ўзбекларнинг зулм ва залолатда эмас, балки эркинликда ва ўзига тўқ яшашини орзу қилган шоир эди. Бугун биз сизлар билан Рауф Парфи хотирасини ёдга олар эканмиз, унинг яқин дўстларига мурожаат қилдик.

Ҳеч қачон амалдорлар билан ҳисоблашмаган, халқнинг дардини ҳаммадан усутун қўйган ва жуда камтарона умр кечирган шоир билан бўлган хотираларни унинг яқин маслакдошлари ёдга олади.

Филология фанлари доктори, адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул:

- Бир кун Рауф ака билан гаплашиб ўтирганимизда¸ у киши мени бек дер эди¸ "Бек¸ сиз мен ҳақимда барибир бир кун бирон нарса ëзасиз. Ëзганингиздан кейин шунга «Автобусдаги одам» деб ном беринг. Чунки мен доим юриш хаëли билан яшаганман. Турғунлик менинг табиатимга ҳеч тўғри келмайди. Ҳаëтим ҳам автобусда ўтаëтгандай. Ëшлигимдан автобус деразасидан қараб юришни яхши кўрардим" деган бир гапни айтган.

Бир кун¸ шу «Сабр дарахти» чиққан пайтлар эди¸ Рауф ака билан кўришиб қолдик. Мен китобни «Сабр дарахти» деб номлаган эканини билмаган эканман. Сарлавҳани топибсиз¸ десам¸ «ўша сабр дарахти ўзимман» деди.

Умуман эсланса¸ Рауф акани эслайдиган гаплар кўп. Худо раҳмат қилсин. Жойи жаннатда бўлсин. Рауф ака менинг кўнглимнинг бир парчасига айланган. Рауф акани эсламасдан яшайдиган куним йўқ.

"Рауф Парфи билан суҳбатлар" деган китоб тайëрлаш ниятим бор. Бу суҳбатларнинг анча-мунчаси кассетага тушган. Баъзилари чиққан. Баъзиларини кассетадан кўчиришим керак. Бу китобга нимаики хотира бўлса¸ нимаики яхши гаплар бўлса¸ ëзиш ниятим бор.

Рауф ака ҳақиқатан тоқатли одам эди¸ бағри кенг одам эди. Ичида изтироб¸ азоб бўлса ҳам ҳаëтган жуда некбин¸ ҳаëтни жуда ҳам яхши кўрарди. У киши аслида ҳаëт шоири.

Азоблари ўша ҳаëтнинг ичидан қайнаб чиқарди. Дардларининг ҳаммасида ҳаëтнинг изи бор эди. Китобий бирон бир нарса қилмаган у одам.

Совуқ. Атроф темир. Қўлимни очдим
Елкамда чатнади қайноқ қўрғошин
Вайрона қаъридан кўкларга қочдим
Арзонга олдилар Мажнуннинг бошин.

Филология фанлари номзоди¸ адабиëтшунос олим Бахтиëр Исабеков:

- Собиқ иттифоқ давридаги Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмаси раҳбарларидан бири туристик саëҳат билан чет эл турнесига бориб келиб турарди. Энди у пайтда чет элга бориб келганлар одамларни йиғиб¸ совет мамлакатидаги фаровонлик¸ совет мамлакати ҳақида чет элда кўрганларига қиëслаб гапириб беришарди.

Энди ўша қип-қизил одамлардан бўлган¸ Ëзувчилар уюшмасининг раиси чет эл таассуротини айтиб бераëтган йиғилишда Рауф ака ҳам бор экан. Бир пайт Ëзувчилар уюшмасининг раиси «Бизнинг ëшимиз ҳам фалон жойга бориб қолди. Биз ўша ерда ўзбек халқи номидан гапирдик. Чунки биз ҳам энди халқнинг отаси бўлиб қолдик»¸ деса¸ Рауф Парфи ўтирган жойида ëнидагига қараб «Ўзбек халқининг падарига лаънат» деган экан.

Мен сизга битта нарса айтай. Мен у пайтда университетда ишлардим. Қайси йил эканлиги эсимда йўқ¸ Рауф Парфига Ҳамид Олимжон мукофоти берилди. Биз Ҳамид Олимжоннинг шеърияти¸ унинг бадиийлиги ҳақида кўп гаплашиб юрардик. Мен университетда тўсатдан Рауф Парфига Ҳамид Олимжон мукофоти берилганини эшитиб қолдим. Ëзувчилар уюшмаси ëнидаги метродан чиқиб кетаëтсам¸ Рауф ака секин келаяпти.

Ие¸ ассалому алайкум Рауф ака. Ҳамид Олимжон мукофоти муборак бўлсин¸ дедим. У киши менга қараб «Сиз абас эшитибсиз» деди. Нимага¸ десам¸ «Ўзи Ҳамид Олимжонга ўлимидан кейин Рауф Парфи мукофоти берилган» деди.

Шоира Гулчеҳра Нуруллаева:

- Рауф Парфи¸ менинг назаримда¸ сўзи билан иши бир¸ сўзи билан ижоди бир ижодкорлардан энг йириги. Афсуски¸ ўзбек адабиëтига бундай қарасак¸ бундай ижодкорлар жуда ҳам кам. Кўпгина ижодкорлар сўзда халқим дейди¸ аммо халқ бошига фожеа тушганда индамасдан четда туради.

Мен жуда ҳам яхши эслайман¸ Рауф Парфи ўша Бирлик халқ ҳаракати тузилган пайтда¸ дарҳол шу ҳаракат сафига келиб қўшилган эди. Ундан кейин Туркистон ҳаракатини тузишга ҳаракат қилган эди.

Мен Озодлик¸ Америка овози радиоларида ишлаган пайтларимда¸ Рауф Парфидан жуда кўп интервьюлар олганман. Шуни ҳис қилганманки¸ у халқ учун жуда ҳам куюнчак шоир. Афсуски¸ замон ўзининг пешқадамини тириклигида унчалик хуш кўрмас эканми¸ унчалик қадрига етмас эканми билмадим¸ ҳар ҳолда унинг тириклиги ҳам рўшнолик кўрмади¸ ҳатто ўлиги ҳам рўшнолик кўрмади.

Дабдаба билан кўмилишига ҳам рухсат берилмади чоғи. Ҳатто белгиланган муддатдан олдинроқ кўмилди. Улуғларнинг қисмати мана шундаймикин деб ўйлаб қоламан. Рауф Парфи чин маънодаги улуғ шоиримиз эди.
XS
SM
MD
LG