Линклар

logo-print

Конлар атрофида рақобат кучаймоқда

  • Сарвар Усмон

Иқтисодий инқироз билан бирга Россиянинг Газпром ва Лукойл ширкатларининг Ўзбекистон газ ва нефт майдонларидаги гегемонлиги ҳам ниҳоясига етаëтган кўринади.

Иқтисодий инқироз билан бирга Россиянинг Газпром ва Лукойл ширкатларининг Ўзбекистон газ ва нефт майдонларидаги гегемонлиги ҳам ниҳоясига етаëтган кўринади.

Глобал иқтисодий бўҳрондан энг катта зиëн кўрган Россиянинг сармоя ëтқизиш имконлари қуриëтганиданми¸ ҳар қалай Тошкент мамлакат нефт конларига бошқа харидор излашни кучайтирмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг ширкатида Хитой миллий нефт ва газ корпорацияси (CNPC) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

24 март куни бўлиб ўтган мазкур учрашув тўғрисида хабар қилган ахборот воситаларига кўра, хитойликлар Мингбулоқ нефт конини ишга тушириш юзасидан иш олиб борадиган бўлган.

Ўзбекистон нефт ва газ конларидаги ҳаракатлар тўғрисидаги тасаввури фақат матбуот хабарлари ёрдамида шаклланадиган оддий тингловчида бир неча оддий савол пайдо бўлиши мумкин.

Улардан бири бу: ўзбекнинг нефт ва газ майдонида ўйинчи кўпайиб кетмаяптими?

Шу ва шунга ўхшаш бошқа саволларни мухбиримиз тошкентлик таҳлилчи Комрон Алиевга берди.

Гап Ўзбекистоннинг углеводород заҳиралари ҳажмидан бошланди.

Комрон Алиев: Ўзбекистонда қазиб олинаëтган нефтнинг умумий ҳажми йилига 6-8 миллион тонна атрофида деб ҳисобланади. Заҳиралар масаласида шахсан мен каттароқ¸ жиддийроқ заҳиралар борлиги¸ янги конлар очилганлиги тўғрисидаги маълумотларни эшитган эмасман. Очилаëтган кичкинагина конлар булар перспективаси¸ самараси камроқ бўлган конлардан иборат.

Озодлик: Энди Ўзбекистоннинг майдонидаги нефт ва газ ўйинчилари тўғрисида айтиб берсангиз. Кейинги йилларда бу майдонга кириб келган катта ўйинчи Россия эди. Сўнгги хабарларга қараганда бир томондан Хитой¸ бир томондан жанубий Корея¸ учинчи томондан Жанубий Осиëнинг яна бошқа мамлакатлари.

Комрон Алиев: Ўзбекистоннинг асосий битимлари¸ демак бундан бир неча йил олдин Россия билан тузилган. Газпром ва Лукойлнинг умумий инвестиция битимлари 4 миллиард доллар атрофида бўлиб¸ катта миқдорда маблағ киритилиши тўғрисида келишилган. Ҳозир асосан газ бўйича Қорақалпоғистон республикаси ҳудудида Устюрт платосида ва Бухородаги Газли ҳудудига яқин жойларда қидирув ишлари олиб борилаяпти.

Газ қидираëтган қолган чет эл компаниялари ҳақида гапирадиган бўлсак¸ уларнинг киритаëтган пуллари унақа катта эмас. Лекин бутун дунë бўйича газ қидириш ëки нефт қидириш бўйича ҳамма мамлакатларда ҳаракатлар мавжуд. Япония деймизми¸ Хитой деймизми¸ Малайзия деймизми¸ буларнинг бу соҳага пул киритишга қизиқишлари катта.

Айниқса¸ мана бу халқаро иқтисодий бўҳрон натижасида бир қатор мамлакатлар¸ гап асосан Хитой тўғрисида кетаяпти¸ улар ўзларининг ортиқча пулларини мана шунақа конларга киритишдан жуда манфаатдор.

Озодлик: Демак¸ Ўзбекистоннинг нефт ва газ майдонидаги ҳаракатлар ëки ўйинлар соф иқтисодий ўйинлар ва бу ерда ҳеч қандай сиëсий мотивлар йўқми?

Комрон Алиев: Йўқ¸ бу ерда сиëсий мотивлар бўлса ҳам ниҳоятда кичкина даражада. Асосан иқтисодий. Иқтисодий дейилганда ҳам қанақа? Масалан¸ ўзаро рақобат шароити юзага келтириладиган бўлса¸ у вақтда катта ўйинчилар¸ дейлик Россиянинг Газпроми билан Лукойли ўзининг 4 миллиарддан иборат маблағининг ҳаммасини киритган эмас¸ улар конкуренцияни сезмаса ëки бу ерда конларнинг перспективаси йўқ экан¸ деб ишини тўхтатиб қўйиши ҳам мумкин.

Ана шундай шароитда рақобат бўлиб турса¸ бошқа давлатларнинг маблағлари озми-кўпми келиб турса¸ у катта ўйинчиларни ҳаракатланишга¸ жонланишга олиб келади. Бу мамлакат иқтисодиëти учун фойдали ҳисобланади.

Озодлик: Мингбулоқ масаласига келсак¸ Мингбулоқ деган сўзнинг айнан нефт билан боғлиқ эканини ўзбекистонликлар жуда яхши билишади. 90-йилларнинг бошида ўзбекистонликларнинг жуда кайфиятини кўтариб юборган кон эди бу. Бу ҳақда бироз муддат ўтгач унутилди. Мана энди хитойликларнинг келиб мана шу кондан нефт олишига доир хабар пайдо бўлди. Нима бўлган эди ўша Мингбулоқ?

Комрон Алиев: Мингбулоқ совет даврида бошланган кон қазиш ишларининг натижаси эди. Бу ўта чуқур масофаларга қазиш натижасида келиб чиққан кон эди. Дастлабки вақтда тепадаги қаттиқ босим натижасида турган кон бўлгани учун жуда ҳам фаол равишда фонтан бўлиб отилиб чиқди. Бу фонтанларни катта ер амйдонларига оқизишга ҳам мажбур бўлинди. У ҳозирги вақтда кам маҳсулотли конлар сирасига киради.

Иккинчидан¸ у қўшимча ковланадиган бўлса¸ катта харажатлар талаб қилинади. Энг кераклиси шундан иборатки¸ бу отилиб чиқаëтган нефт ниҳоятда парафинлашган. Битум состави анчагина баланд. Одатдаги бизнинг температура шароитларимизда қаттиқ ҳолатга¸ битум ҳолатига айланиб қоладиган конлардан иборат экан. Шунинг учун бу конлар кейинчалик тўхтатиб қўйилган эди. Ҳозир Хитой ëрдамида шу конларнинг қўшимча равишда разведка ишларини олиб боришади.
XS
SM
MD
LG