Линклар

Афғон масаласи бўйича ШҲТ анжумани ўтмоқда


Москва Афғонистон бўйича халқаро анжуманга мезбонлик қилмоқда.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тарафидан уюштирилаётган анжуманда террорчилик ва наркотиклар ноқонуний савдосига қарши биргаликда курашиш каби масалалар муҳокама этилади.

Анжуман ишида қатнашиш учун Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар – Россия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистондан ташқари Ҳиндистон, Эрон, Мўғулистон, Покистон, Афғонистон, Туркманистон, Туркия ҳамда “'катта саккизлик” давлатлари вакиллари ҳам Москвага келганлар.
XS
SM
MD
LG