Линклар

logo-print

Обама Афғонистон бўйича стратегиясини очиқлайди


АҚШ президенти Барак Обама бугун Американинг Афғонистон ва Покистон бўйича янги стратегиясини эълон қилади. Бу ҳақда Оқ уй маъмурияти маълум қилди.

Ассошиэйтед пресс мухбирининг АҚШ мудофаа вазирлиги расмийсига таяниб хабар беришича, янги стратегия доирасида Қўшма Штатлар Афғонистонга қўшимча 4 минг ҳарбий маслаҳатчи ва инструктор юборишни режалаган.

Президент сайловолди кампанияси пайтида Барак Обама Ироқдан қўшинларни иложи борича тезроқ олиб чиқиш билан бирга Афғонистонда Америка ҳарбийлари сонини кўпайтиришга ваъда қилганди.

Қўшма Штатлар президенти келгуси йиллар ичида Афғонистонга қўшимча 30 минг аксар юборишга қарор қилган.

Шу йилнинг ўзида АҚШ қўшинлари сони 17 мингга кўпайиши кутилмоқда.

Шунингдек, эълон этилижак Американинг янги стратегияси Толибон жангарилари макон топган Покистонда вазиятни барқарорлаштириш учун бу давлатга иқтисодий ёрдамлар беришни кўзда тутади.
XS
SM
MD
LG