Линклар

Клинтон Ҳаагада эронликлар билан учрашмоқчи эмас


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг келаси хафта Ҳаага шаҳрида бўладиган Афғонистон бўйича анжуманда Эрон расмийлари билан учрашиш режаси йўқ. Бу ҳақда Давлат департаменти расмийлари маълум қилди.

Аммо Қўшма Штатлар расмийлари Эроннинг Афғонистон бўйича ўтказилажак анжуманда иштирок этиш ниятини олқишламоқда.

Кеча Эрон 31 март куни Ҳаагада очиладиган халқаро анжуманда қатнашишга розилик берганини билдирган эди.

Аммо Теҳрон ҳукумати кимни анжуманга юборажаги ҳақида ҳозирча билдирмаган.

БМТ бош котиби Бан Ки Мун иштирокида ўтадиган Ҳаагадаги анжуманда 80 дан ортиқ давлат вакиллари қатнашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG