Линклар

Қирғизистонда норозилик намойишлари бўлиб ўтади


Қирғизистон пойтахти Бишкекда бугун мухолифатнинг норозилик намойишлари бошланади.

Намойиш ташкилотчиларига кўра, норозилик акциясида уч мингдан саккиз мингтача одам қатнашиши кутилаяпти.

Мухолифат тарафдорлари норозилик намойишлари уюштириб, президент Қурмонбек Бакиевнинг истеъфосини талаб қилиш режасида эканини билдирган.

Шунингдек, мухолифат президентдан мамлакатда сиёсий таъқибларни тўхтатишни ҳам талаб этмоқчи.

Бишкек шаҳар маъмурияти мухолифатнинг норозилик тадбирини ўтказишига рухсат берди, лекин намойишлар мухолифат хоҳлаганидек шаҳар марказий хиёбонида эмас, балки Спорт саройи рўпарасидаги майдонда ўтказилишига рози бўлди.

Қирғиз мухолифатчиларининг билдиришларича, норозилик намойишлари нафақат пойтахт Бишкекда, балки мамлакатнинг бошқа турли ҳудудларида ҳам бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG