Линклар

Журналистга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди


Қорақалпоғистон Олий суди 10 йилга озодликдан маҳрум этилган журналист Солижон Абдураҳмоновга нисбатан чиқарилган ҳукмни ҳеч бир ўзгаришсиз ўз кучида қолдириш ҳақида қарор чиқарди.

Нукусдаги маҳкама журналистни гиёҳванд моддаларни ноқонуний сотганликда айбдор топган эди.

Солижон Абдураҳмоновнинг ўзи ва унинг ҳимоячиси гиёҳванд модда милиция ходимлари томонидан ташлаб қўйилганига ишонишларини айтганлар.

Солижон Абдураҳмонов "Озодлик" ва "Америка овози" радиоларининг Қорақалпоғистон бўйича мухбири сифатида фаолият юритган.

У Британиянинг Уруш ва Тинчликни ёритиш институти, "Uznews.net" мустақил ахборот хизмати билан ҳамкорлик қилган.

Солижон Абдураҳмонов Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг аъзоси ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG