Линклар

Озарбайжон билан яна бир шартнома имзоланди


Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди. 12.uz сайтининг хабар қилишича, 26 март куни Озарбайжон мудофаа вазири Сафар Абиев расмий ташриф билан Бокуга келган Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиевни қабул қилган.

Икки мамлакат мудофаа вазирлари учрашувида минтақавий хавфсизлик ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилингани, учрашув якунида эса Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукуматлари ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолангани хабар қилинмоқда.

Айни пайтгача Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида 105 та иккитомонлама ҳужжат имзоланган.
XS
SM
MD
LG