Линклар

Россия Пхеньянга мурожаат қилди


Россия Шимолий Корея ҳукуматини сунъий йўлдошни фазога учириш режасидан воз кечишга чақирди.

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алексей Бородавкин¸ корейс ярим оролидаги вазият кескинлашгани ва юзага чиққан бўҳрон музокаралар йўли билан ҳал этилиши лозимлигини таъкидлади.

Шимолий Корея келаси ой бошида фазога ўзининг биринчи сунъий йўлдошини учиришини эълон қилган, бироқ АҚШ ва Жанубий Корея расмий Пхеньянни узоқ масофага парвоз қиладиган ракета синови ўтказишга тараддуд кўраётганликда айбламоқда.

Япония Мудофаа вазири Ясуказу Хамада мамлакат қўшинларига агар Шимолий Корея ракетаси ёки унинг бўлаклари Япония ҳудудига ўтадиган бўлса, уни дарҳол уриб тушириш тўғрисида буйруқ берди:

- Мамлакат ҳудудини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга мувофиқ, мен қўшинларимизга Шимолий Корея ракетасининг фазога учирилиши натижасида Япония ҳудудига тушиши мумкин бўлган ҳар қандай парчаларни уриб туширишга тайёр туриш ҳақда буйруқ бердим, деди Япония Мудофаа вазири.

Айни пайтда АҚШ дипломатларининг Вашингтонда Япония ва Жанубий Корея расмийлари билан учрашиб, мазкур масалани муҳокама этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG