Линклар

logo-print

Россия қурилишида ўзбек нобуд бўлди


Санкт-Петербургдаги қурилишлардан бирида рўй берган фожеада ўзбекистонлик 22 яшар меҳнат мухожири нобуд бўлди.

Интрефакс ахборот агентлигининг Петербург милициясига таяниб хабар қилишича, ўзбекистонлик ишчи ҳозирда аниқланмаган сабабларга кўра, қурилиш бўлаётган бинонинг 8- қаватидан тушиб кетган ва воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирча ушбу ишчи муҳожирининг исми-шарифи ошкор қилинмади. Айни пайтда Петербург милицияси мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари бошлаб юборилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG