Линклар

АҚШ Манасдан умидини узгани йўқ


Хабарларга кўра, расмий Вашингтон Манас ҳарбий базасида қолиш имкониятлари юзасидан Қирғизистон ҳукумати билан музокараларни давом эттиради.

Ўтган ой Қирғизистон ҳукумати АҚШ ҳарбийлари тасарруфида бўлган Манас ҳарбий базасини ёпишга қарор қилган эди.

Айни пайтда айрим ахборот агентликлари ўз исмини ошкор қилишни истамаган АҚШ расмийсига таяниб, расмий Вашингтон Манас тақдири борасида Қирғизистон хукумати билан музокараларни давом эттиришга келишиб олганини тўғрисида хабар тарқатдилар.

Айни пайтда Қирғизистон президенти матбуот вакили Алмас Турдимамадов ва Ташқи ишлар вазири Қодирбек Сарбаев расмий Бишкек Манас ҳарбий базасини ёпиш қароридан воз кечмагани ҳамда АҚШ расмийлари билан база тақдири борасида ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаётганини маълум қилдилар.
XS
SM
MD
LG