Линклар

logo-print

“Трансаэро” чипталарни арзонлаштирди


Айрим интернет нашрлари тарқатган хабарга кўра, “Трансаэро” авиакомпанияси феврал ойи ярмидан бошлаб Ўзбекистон, Қозоғистон ва Украинага амалга оширилаётган барча рейслар учун қўшимча ёнилғи ҳаққи олишни бекор қилган.

Мазкур қарор натижасида “Трансаэро”нинг Россия шаҳридан Ўзбекистонга бориш-келиш чипталари нархи қарийб 90 еврогача арзонлашади. Бундан ташқари бизнесс ва эконом класс чипталари ҳам арзонлаган.

Жорий йил “Трансаэро” авиакомпанияси Москва-Тошкент-Москва йўналишида доимий тарзда амалга оширилаётган рейснинг 15 йиллигини нишонлайди.

Бундан ташқари мана уч йилдирки “Трансаэро” авиакомпанияси Москва-Бухоро-Москва йўналишида доимий парвозларни амалга ошириб келади.
XS
SM
MD
LG