Линклар

Покистонда масжид портлатилди


Покистон шимоли ғарбида масжидда рўй берган портлашда 50дан ошиқ одам нобуд бўлди, 80га яқин фуқаро тан жароҳати олди.

Расмийларга кўра, Жамруд шаҳарчасидаги масжидда жума намози ўқилаётган пайтда худкуш шахс ўзини портлатиб юборган. Портлаш натижасида икки қаватли масжид тўлалигича вайрон бўлган. Масжид ичкарисида 250дан зиёд одам бўлгани тахмин қилинмоқда.

Мазкур ҳудуднинг Афғонистон чегарасига яқин экани айтилмоқда.

Айни пайтда, маҳаллий расмийлар талофaтлар сонининг янада ортиши мумкинлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG