Линклар

Қирғизистонга намойишлар бошланди


Қирғизистон пойтахти Бишкекда мухолифатнинг норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Намойиш ташкилотчиларига кўра, пойтахтдаги норозилик акциясида 5000 га яқин одам иштирок этган.

Бироқ мустақил кузатувчилар намойишда 3000 га яқин одам қатнашганини айтмоқдалар.

Шу куннинг ўзида Қирғизистоннинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам мухолифат тарафдорлари норозилик намойишларига чиқдилар.

Мухолифатчилар президент Қурманбек Бакиев истеъфосини талаб қилиб, унга 20 апрелгача бажариш шарти билан олтита талабнома жўнатдилар.
XS
SM
MD
LG