Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:50

Пхенъян гапидан қайтмади


Шу кунларда нафақат Шимолий Корея қўшнилари¸ балки Европа ва Америка ҳукуматлари ҳам Пхенъяннинг сунъий йўлдошни фазога учириш марказидан кўз узмай турибдилар.
Шу кунларда нафақат Шимолий Корея қўшнилари¸ балки Европа ва Америка ҳукуматлари ҳам Пхенъяннинг сунъий йўлдошни фазога учириш марказидан кўз узмай турибдилар.

Шимолий Корея ҳукуматининг 4-8 апрел кунлари ўз сунъий йўлдошини фазога учириш режаси халқаро майдон¸ айниқса¸ Пхенъян қўшниларини жиддий хавотирга солиб қўйди.

Жанубий Корея ва Япония каби Шимолий Корея қўшниларининг Пхенъян режасидан ташвишга тушганича бор.

Биринчидан¸ минтақадаги қўшнилар Шимолий Кореянинг сунъий йўлдошни фазога учириш баҳонасида ўз баллистик ракеталарини синовдан ўтказиши ва ўз ракета арсеналини такомиллаштиришини зинҳор истамайдилар.

Агар Шимолий Корея Тайпогонг – 2 русумидаги ўз ракеталарни мукаммаллаштирса¸ Пхенъян нафақат Япония¸ балки Аляскага қадар чўзилган исталган ҳудудни осонликча нишонга олиш имконига эга бўлади.

Иккинчидан¸ Шимолий Кореянинг 2006 йилда узоқ масофага учувчи ўз ракетасини синовдан ўтказишининг қандай тугагани¸ минтақада ҳали-ҳамон кўпчиликнинг ëдида. Ўшанда Пхенъян ракетаси ë техник носозлик¸ ëхуд назоратдан чиққанлик оқибатида фазода портлаб кетган эди.

Шу боис¸Японияда жамоатчиликнинг режалажтирилаëтган янги синовдан хавотири кун сайин ошиб бормоқда.

Шу боис¸ Токио расмийлари аҳолига агар Шимолий Корея ракетаси қайсики сабабга кўра¸ Япония ҳудудига таҳдид солгудек бўлса¸ уни уриб туширишга ҳозирлигини маълум қилди.

- Мен¸ Ўз-ўзимизни мудофаа қилиш ҳақдаги қонун актига мувофиқ¸ Шимолий Кореядан учириладиган ҳар қандай объектнинг Япония ҳудудига қулаш эҳтимоли туғилган тақдирда¸ уни фазода йўқ қилиш ҳақда буйруқ бердим¸ деди Япония Мудофаа вазири Ясукази Ҳамада.

Хабарларга кўра¸ Токио раҳбарлари Шимолий Корея ракета учириш майдонига яқин жойлашган мамлакатнинг шимолий сарҳадларига ракета мудофааси тизими кучларини жойлаштиришга киришган.

Айни пайтда¸ Токио бортига ракеталарни уриб туширувчи махсус тизимлар ўрнатилган икки ҳарбий крейсерни ҳам Япон денгизига йўллаган.

Япония раҳбарияти¸ халқаро ҳамжамиятнинг Шимолий Кореяни бу синовни бекор қилишга кўндириш уринишлари натижасиз тугаганидан сўнг¸ бу каби мудофаа ҳаракатларига қўл уришга мажбур қолмоқда.

Пхенъян билан яхши алоқага эга Россия ҳукуматининг ҳам бу йўлдаги саъй-ҳаракатлари кутилган самара бермади.

Сунъий йўлдошни фазога учириш режасидан воз кечишга доир чақириқлар Пхенъян томонидан душманона ҳаракат дея баҳоланди ва мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги¸ бундай даъватлар тўхтатилмаса¸ ўз ҳукумати ядровий дастур борасидаги олти томонлама музокараларни ташлаб кетишини пўписа қилди.

Халқаро ҳамжамиятнинг чақириқларига қасдма-қасд¸ нега Шимолий Корея бу синовдан воз кечмаëтир?

- Менимча¸ Шимолий Кореяда Ким Ир Ченнинг ўрнига ворис танлаш борасида парда орқасида қандайдир жараëнлар бормоқда. Кўпдан пишиб етилган ворис масаласи¸ айниқса¸ Ким Ир Чен соғлиғи ўтган йили жиддий ëмонлашганидан сўнг янада долзарблашди.

Шу боис¸ бу сунъий йўлдошми ëки ракетани фазога учириш бўлади¸ пхенъендагилар қолган дунëга ўзларининг қудратли эканликларини кўрсатмоқчи бўлаяптилар.

Бу синовнинг коммунистча услубда “сайланган” янги парламентнинг биринчи мажлиси олдидан ўтказилиши ҳам¸ бу режа ортида асосан ички сабаблар борлигидан даракчидир¸ дейди Британиядаги Лидс университетининг Корея бўйича етакчи таҳлилчиси Айдан Фостер-Картер.

Таҳлилчига кўра¸ ўз халқини очлик домига ташлаш эвазига ҳарбий қудратини намойиш қилишга уринаëтган Шимолий Кореянинг сунъий йўлдош синовидан воз кечмаëтгани¸ Пхенъяннинг ўз ядровий дастурини тўхтатиш ҳақда берган ваъдалари самимийлигини ҳам жиддий савол остида қолдирмоқда.
XS
SM
MD
LG