Линклар

logo-print

Россия ва АҚШ қўшма баёноти эълон қилинади


Россия ва АҚШ стратегик қуролларни қисқартириш шартномасини янгилаш йўлида олдинга қадам ташлаши мумкин.

Россия президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Сергей Приходко Россия ва АҚШ президентларининг бу борадаги қўшма баёноти ривожланган йигирма давлат раҳбарларининг келаси ҳафта Лондон шаҳрида бўладиган саммити пайтида эълон қилинишини айтди.

Приходкога кўра, Дмитрий Медведев ва Барак Обама ўртасидаги учрашув саммитдан ташқари ўтказилади.
XS
SM
MD
LG