Линклар

logo-print

Эрон делегацияси Венесуэлага борди


Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий бошчилигидаги Теҳрон делегацияси Венесуэла пойтахти Каракасга сафар қилмоқда.

Ташрифдан мақсад Венесуэла президенти Уго Чавеснинг келаси ҳафта Эронга қилажак сафари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишдан иборат.

Жума куни Муттақий Венесуэла Ташқи ишлар вазири Николас Мадуро билан учрашиб Эрон-Венесуэла ҳамкорлигига оид лойиҳаларни муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG