Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи яна кенгаяди


Чехия пойтахти Прага яқинида Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш қатнашчилари Болқон давлатларининг Европа Иттифоқига қўшилиши ҳақидаги таклифни қўллаб - қувватлади.

Ҳозирда Европа Иттифоқига раислик қилаётган Чех Республикаси Ташқи ишлар вазири Карел Шварзенберг Болқонлар Европанинг бир қисми экани, шу боис бу ҳудудда жойлашган давлатлар Европа Иттифоқининг бир қисми бўлиши кераклигини айтди.

28 март куни Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Албания, Босния, Македония, Монтегенго, Сербия ва Хорватия Ташқи ишлар вазирлари билан учрашади.
XS
SM
MD
LG