Линклар

Медведев БиБиСига интервью берди


Россия президенти Дмитрий Медведев мамлакатда айрим журналистларнинг ўлдирилиши ортида сиёсий сабаблар мавжудлигини маълум қилди.

Лондонда режалаштирилган тараққий этган Йигирма давлат раҳбарлари саммити арафасида Би-Би-Си телеканалига интервью берган Дмитрий Медведевнинг таъкидича, айрим ҳолатларда россиялик журналистлар сиёсий мотивлар билан нишонга олинмоқда.

Медведевнинг фикрича, бундай вазиятдан қутулишнинг ягона йўли мазкур қотилликларни содир этаётган жиноятчиларни топиб, уларни маҳкамага тортишдир.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, Россия журналистларнинг фаолият юритиши учун энг хавфли давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Сўнгги ўн йил мобайнида Россияда камида 16 нафар журналист қотиллик қурбони бўлган.

XS
SM
MD
LG