Линклар

logo-print

Сўл қанотчилар ислоҳотларга чорламоқда


Марказ сўл қанот давлат раҳбарлари глобал молиявий тизим фаолияти устидан назоратни кучайтиришга чақирмоқдалар.

Чилида учрашган Буюк Британия Бош вазири Гордон Браун, Бразилия президенти Луис Инасуо Лула де Силва ва бошқа давлатлар етакчилари навбатдаги молиявий бўҳронни олдини олиш учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиши лозимлигини таъкидладилар.

Чили анжумани иштирокчилари келаси ҳафта Лондонда учрашаётган Катта Йигирмалик давлат раҳбарларининг мазкур таклифлар борасида розилик беришига умид билдирдилар.

Айни пайтда АҚШ вице-президенти Жозеф Байден молиявий бозорлар устидан назоратни кучайтириш оқибатларидан огоҳлантирди.

-Биз ортиқча ҳаракат қилиб юбормасдигимиз даркор. Фикримча, гап бу ерда бозор ёки ҳукумат ўртасидаги танлов ҳақида бораётгани йўқ. Эркин бозор ўз фаолиятини давом эттира олиш имкониятига эга бўлиши даркор,-деди АҚШ вице-президенти.

Келаси ҳафта Лондонда ривожланган Катта Йигирмалик давлат раҳбарлари саммити бошланиши арафасида, Европа мамлакатлари бўйлаб ўн минглаб намойишча глобал иқтисодий бўҳрон оқибатларига қарши норозилик акциялари ўтказди.
XS
SM
MD
LG