Линклар

logo-print

Иқлим ўзгаришига қарши кураш уринишлари кучаймоқда


АҚШ президенти Барак Обама иқлим ўзгаришига қарши кураш мавзусида тараққий этган давлатлар иштирокида катта анжуман ўтказиш режасини эълон қилди.

Оқ уйнинг бу борада эълон қилинган баёнотида айтилишича, ривожланган16 давлат етакчилари 27-28 апрел кунлари Вашингтонда ўтказиладиган анжуманга таклиф қилинган.

Ушбу анжуманда атмосферага чиқарилаётган заҳарли газлар эмиссиясини камайтириш ва глобал иқлим ўзгаришига қарши биргаликда чора-тадбирлар кўриш масаласининг муҳокама этилиши кутилмоқда.

Бугун эса Германиянинг Бонн шаҳрида иқлим ўзгаришига қарши кураш мавзусида халқаро анжуман иш бошлади. Унда иштирок этаётган 190 давлат вакиллари глобал иқлим ўзгаришининг асосий сабабчиси ҳисобланаётган “яшил газ” эмиссияларининг ҳавога чиқарилишини қисқартириш ва назорат қилиш борасидаги ҳужжат лойиҳаси юзасидан сўзлашувларни давом эттирадилар.
XS
SM
MD
LG