Линклар

logo-print

Покистонда полициячилар ўғирланди


Покистондаги Толибон жангарилари Афғонистон чегарасига яқин ҳудудда полициянинг 11 нафар ходимини ўғирлаб кетди.

Бу ҳақда маълум қилган Покистон ҳукумати матбуот вакилига кўра, Толибон жангарилари эрта тонгда Ҳайбар вилоятидаги полиция назорат пунктига ҳужум қилиб, у ерда бўлган ходимларни номаълум тарафга олиб кетган.

Жума куни мазкур ҳудудда маҳаллий масжидлардан бирида содир этилган портлашда 50дан ошиқ одам нобуд бўлган, 80га яқин фуқаро тан жароҳати олган эди.
XS
SM
MD
LG