Линклар

Саакашвили мухолифатни мулоқотга чорлади


Грузия президенти Михаил Саакашвили мухолифатчиларни мулоқотга чорлаб, келаси ойга режалаштирилган аксилҳукумат намойишлари чоғида ҳукуматни ағдариш уринишларидан огоҳлантирди.

Шанба куни чиқиш қилган мамлакат президенти Михаил Саакашвили ҳозирда Грузияда тортишув ва тартибсизликлар келтириб чиқариш эмас, балки бирлашиш фурсати келганини таъкидлади.

Ўтган ҳафта Грузия полицияси мамлакатда давлат тўнтариши режалаштирганлик ва қурол савдосида гумон қилиб бир нечта мухолифатчини ҳибсга олди.

Айни пайтда мухолифатчилар ҳукумат айбловларини рад этиб, ҳукуматни Сааакашвилига қарши қаратилган норозилик намойишларини барбод қилишга уринаётганликда айблади.
XS
SM
MD
LG