Линклар

logo-print

Уммон делегацияси Тошкентга келди


Уммон султонлигининг Иқтисодиёт вазири ва молия ишлари ҳамда энергия ресурслари кенгаши раиси ўринбосари Аҳмад бин Абдулнаби раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга сафар қилмоқда.

Ташрифдан мақсад Ўзбекистон билан савдо-сотиқ ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Уммон Молия вазирлигининг солиқ ишлари бўйича бош котиби Халил бин Абдулла Ал-Хонжининг “Times of Oman” газетасига айтишича, делегация аъзолари Ўзбекистон Савдо палатаси ва бошқа тижорат ташкилотлари раҳбарлари билан англашув меморандуми имзолашни режалаган.

Бундан ташқари Умон делегациясининг Тошкентга сафари давомида Ўзбекистон-Умон ўртасида икки томонлама солиқ олмаслик ва икки давлат инвестицияларни ҳимоя қилиши ҳақида келишувлар имзоланиши режаланган.
XS
SM
MD
LG