Линклар

АҚШ Ал-Қоида раҳбарларини таъқиб қилади


АҚШ президенти Барак Обама Покистон расмийлари билан маслаҳатлашувдан сўнг Қўшма Штатлар Покистондаги Ал-Қоида раҳбарларини таъқиб қилишини айтди.

Телевидение орқали чиқиш қилган Обама АҚШ Покистон давлати суверенлигини ҳурмат қилишини айтиб, Америка бу мамлакатга ўз қўшинларини жойлаштириш ниятида эмаслигини маълум қилди.

Ўтган ҳафта Барак Обама АҚШнинг Покистон ва Афғонистон бўйича янги стратегиясини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG