Линклар

Карзайнинг президентлик муддати узайтирилди


Афғонистон Олий суди Ҳамид Карзайнинг президентлик муддатини август ойида сайлов ўтгунига қадар узайтириш ҳақида қарор қабул қилди.

Карзайнинг президентлик муддати 21 май куни тугайди. Олий суднинг қарори август ойида ўтказиладиган сайловга қадар мамлакатга ким раҳбарлик қилиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди.

Карзайнинг идораси Афғонистон олий суди миллий барқарорлик манфаатларини кўзлаган ҳолда шундай қарор қабул қилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG