Линклар

Доҳада Араб лигаси саммити иш бошлади


Қатар пойтахти Доҳада Араб лигасига аъзо давлатлар саммити иш бошлади.

Ушбу саммитда Судан президенти Умар ал-Башир ҳам иштирок этмоқда.

Ўтган ой Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди Судан президентини инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айблаб, уни ҳибсга олиш тўғрисида ордер берган эди.

Айни пайтда Яқин Шарқдаги бир қатор инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Араб лигаси етакчиларини Дарфурда инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айбланаётган Судан раҳбариятини ҳимоя қилмасликка чақирдилар.
XS
SM
MD
LG