Линклар

Америкалик аскар айбдор деб топилди


АҚШнинг Германиядаги ҳарбий суди америкалик аскарни 2007 йилда Ироқда тўрт ироқликни қасддан ўлдирганликда айбдор, деб топди.

АҚШ армияси сержанти Жозеф Майёга аввалдан тил бириктириб қасддан одам ўлдириш айби илгари сурилаётган эди.

Эндиликда Жозеф Майёга умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, 2007 йилда АҚШ қўшинлари патрули пистирмага дуч келиб, икки ҳарбий нобуд бўлгандан сўнг, америкалик аскарлар ироқлик тўрт маҳбусни отиб ташлаган эди.
XS
SM
MD
LG