Линклар

Афғон мухолифати Олий суд қароридан норози


Афғонистон мухолифати мамлакат Олий суди Ҳамид Карзайнинг президентлик муддатини август ойига қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилганини кескин танқид қилди.

Бир нечта мухолиф партияларни бирлаштирган Миллий фронт коалицияси матбуот вакили Сайид Фозил Саншаракий Олий суднинг мазкур қарорига қарши келаси кунларда оммавий норозилик тадбирлари ўтказилишини маълум қилди.

29 март куни Афғонистон Олий суди Ҳамид Карзайнинг президентлик муддатини август ойига режалаштирилган сайловга қадар ўзайтириш тўғрисида қарор чиқарган эди.

Карзайнинг президентлик муддати 21 май куни якунланади.

Олий суднинг қарори август ойида ўтказиладиган сайловга қадар мамлакатга ким раҳбарлик қилиши ҳақидаги тортишувларга чек қўйган.
XS
SM
MD
LG