Линклар

Лаҳордаги академия жангарилардан тозаланди


Покистон хавфсизлик кучлари бугун эрта тонгда жангарилар томонидан босиб олинган Лаҳордаги полиция академиясида қайта назорат ўрнатди.

Хавфсизлик кучларининг юзга яқин ходими академия биносини қуршовга олиб, саккиз соат давомида бинога яширинган жангариларга қарши амалиётлар олиб борди.

Ҳозирча талафотлар тўғрисида расмий маълумот ошкор қилинмади.

Полиция ва маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, қуролланган номаълум шахсларнинг Лаҳордаги полиция академиясига ҳужум қилиши оқибатида полициянинг 20га яқин ходими нобуд бўлган, 80га яқини тан жароҳат олган.

Шунингдек, хавфсизлик кучларининг билдиришича, бугунги амалиётлар чоғида камида тўрт жангари йўқ қилинган, уч нафари қўлга олинган.

Бугунги воқеадан қарийиб бир ой муқаддам қуролланган номаълум шахслар айнан Лаҳор шаҳрида Шри-Ланкалик спортчиларга ҳужум уюштирган эди.

Ўшанда полициянинг олти ходими ва бир ҳайдовчи нобуд бўлиб, бир неча спортчи тан жароҳати олган. Ҳужум уюштирган жангарилар эса қочишга муваффақ бўлган.
XS
SM
MD
LG