Линклар

Ҳукумат АвтоВазга ёрдам беради


Россия Бош вазири Владимир Путин ҳукумат мамлакатнинг автомобил ишлаб чиқарувчи йирик АвтоВаз ширкатига молиявий ёрдам кўрсатишини маълум қилди.

Бу ҳақда Россия Бош вазири Тольятида АвтоВаз ширкати ходимлари билан учрашув чоғида билдирди:

-Бугун биз кўрсатилажак молиявий ёрдам ҳажмини муҳокама қилиб, якуний қарорни қабул қиламиз. АвтоВаз ширкати бу маблағни ўз таъминотчилари олдидаги қарзларини тўлашга йўналтиради. Биз айнан АвтоВаз ширкатига қарийиб 20 миллиард рубл ёрдам бериш масаласини муҳокам қилмоқдамиз,-деди Владимир Путин.

Маълум бўлишича, АвтоВаз раҳбарияти Россия ҳукуматидан 765 миллиард доллар ёрдам сўраган.

Хабарларга кўра, ҳозирда АвтоВаз ширкатининг қарзи 1.2 миллиард долларни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG