Линклар

logo-print

АҚШ автомобилсозлари қийин дамларни кечирмоқда


Расмий Вашингтон мамлакат автомобил саноатини қутқариш уринишларини давом эттираётган бир пайтда, АҚШнинг автомобил ишлаб чиқарувчи йирик General Motors ширкати раҳбари ўз лавозимидан истеъфо берди.

Айни пайтда президент Барак Обаманинг мамлакат автомобил саноатига бир неча миллиард долларлик ёрдам ажратишга оид ҳукумат режасини ошкор қилиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарларга кўра, иқтисодий бўҳрон давом этаётган бир пайтда АҚШда автомобил сотиш кўлами қарийб 30 фоизга тушиб кетган.

2005 йилдан буён 82 миллиард доллар зарар кўрган General Motors ширкати жорий йил бошида ҳукуматнинг 13.4 миллиард долларлик фавқулодда ёрдами туфайли синишдан сақлаб қолинди.
XS
SM
MD
LG